Сайтдаги очиқ маълумотлар тўпламлари сони : 467

Сайт ҳақида

Тошкент вилояти ҳокимлиги ўз фаолияти давомида турли соҳаларда йиғилаётган маълумот нафақат ҳокимлик учун, балки тадбиркорлар ва аҳолининг кенг қатламлари учун ҳам фойдали эканлигига ишонади. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 07 августдаги 232-сонли  "Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат сайтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент вилояти ҳокимлиги тадбиркорлар ва аҳолининг кенг қатламлари учун муҳим маълумотларни очиқ ва доимий равишда бериб боришни мақсад қилган.

Очиқ маълумотлар – интернет тармоғида маълумотлар массиви форматида жойлаштирилган, инсон томонидан олдиндан ўзгартириш киритилмасдан (машина ўқийдиган) фойдаланиладиган ва автоматлаштирилган тарзда ишлов берилишини таъминлайдиган ҳамда эркин (бепул) фойдаланиладиган давлат ва маҳаллий ўзини-ўзи идора қилиш органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлардир.

Очиқ маълумотларнинг эълон қилиниши ва улардан фойдалана олиш имкониятининг яратилиши туфайли давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги, жамоат назоратини амалга ошириш имкони, шунингдек жисмоний шахслар ва тадбиркорлар учун янги хизматлар яратилиши таъминланади.

Давлат органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ахборотларни очиқ маълумотлар кўринишида эълон қилиниши улардан турли ахборот ресурсларини шакллантиришда манба сифатида ва ахборот тизимларини, шунингдек, ҳам давлат органлари, ҳам тадбиркорлик субъектлари учун хизмат ва иловалар яратишда фойдаланиш мумкин.

Сайт таркиби ва бўлимлари

Сайт қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

а) асосий - "Бош саҳифа", "Сайт ҳақида", "Қайта алоқа", "Янгиликлар". 

б) қўшимча -  "Маълумотлардан фойдаланиш шартлари", "Очиқ маълумотлар луғати", "Бошқарма ва ташкилотлар", "Норматив ҳужжатлар"

а) Асосий бўлимлар

"Бош саҳифа" бўлими

Ушбу бўлим сайт бош саҳифаси бўлиб у сайтнинг моҳиятини ёритиб берувчи баннерлар ва белгилар шаклидаги маълумотлар ҳамда Сайт ҳақидаги анонслардан иборат янгиликларни ўз ичига олади.

Излаш функцияси сайтдаги маълумотларни тезда топиш имконини беради.

Сайт бош саҳифасидан бошқа саҳифаларда жойлашган асосий маълумотларга керакли ҳаволаларни бир марта босиш (клик) орқали ўтиш мумкин.

"Янгиликлар" бўлими

Давлат органлари томонидан тақдим этилган янги маълумотлар ушбу бўлимда тўлиқ тарзда бериб борилади.

б) Қўшимча бўлимлар

"Сайт янгиликлари" бўлими

Ушбу бўлимда янгиликлар анонси жойлаштирилади. Бир марта босиш (клик) орқали янгиликларнинг асосий саҳифасига ўтилади ҳамда танланган мавзу бўйича тўлиқ матн очилади.

"Бошқрма ва ташкилотлар" бўлими

Мазкур бўлимда очиқ шаклда маълумотларни жойлаштирувчи давлат органлари рўйхати келтирилган.

"Сайт ҳақида" бўлими

Мазкур бўлимда фойдаланувчига сайтнинг хусусиятлари ҳақида қисқача маълумот берилади.

"Қайта алоқа" бўлими

"Қайта алоқа" бўлими сайт администраторига хабарлар жўнатиш саҳифаси ҳисобланади. Жўнатувчи ушбу саҳифада исм, фамилия, е-mail, телефон рақами ва манзили каби барча зарур алоқа маълумотларни қолдириши мумкин. Тегишли катакчага хабарингиз матнини киритиш - ҳар қандай фикр, савол, шикоят ёки бирор бир таклиф юбориш мумкин.

"Маълумотлардан фойдаланиш шартлари" бўлими

Ушбу саҳифада маълумотлардан фойдаланиш учун белгиланган шартлар келтирилади.


 

Нашр этиш   Ўқилди: 2202