Очиқ маълумотлар луғати
Ахборот ресурслари – ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар омбори;
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари эгаси – ахборот ресурслари ёки ахборот тизимларига эгалик қилишни, улардан фойдаланишни ва уларни тасарруф этишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар;
Очиқ маълумотлар – Интернет тармоғида эркин, бепул ва такроран фойдаланиш учун инсон томонидан ўзгартирилмаган ҳолда қайта ишлов бериш имкониятини берадиган шаклда (машина ўқийдиган) тизимлаштирилган маълумотлар;
Очиқ маълумотлар реестри – зарур очиқ маълумотлар тўпламига гипер ҳаволаларни ҳам ўз ичига олган, автомат тарзда очиқ маълумотлар тўпламини излаш ва ушбу маълумотларни олиш мақсадида яратилган очиқ маълумотлар рўйхати;
Очиқ маълумотлар формати – маълумотларни машина ўқийдиган кўринишда очиб бериш форматлари (XML, CSV, JSON, RDF, ва бошқалар);
CSV – (Comma-Separated Values - вергуллар билан ажратилган қийматлар) жадвал кўринишида маълумотларни тақдим этишга мўлжалланган матн формати. Файлнинг ҳар бир қатори - жадвалнинг битта қатори. Устунлардаги маълумотлар тизимда белгиланган символлар (delimiter) – вергул (,), нуқта-вергул (;) ёки табуляция символи билан ажратиб турилади;
HTML+Microdata – HTML тили элементларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни семантик белгилаш усуллари йиғиндиси. Браузердан фойдаланган холда ҳужжатларни кўриш имконияти берилади;
JSON – (JavaScript Object Notation) - ЖаваСcрипт га асосланган маълумот алмашинувининг матн формати. JSON ни одам осон ўқий олади;
XML – (eXtensible Markup Language — кенгаювчи теглаш тили ) — Бутунжаҳон ўргимчак тўри Консорсиуми томонидан тавсия этиладиган тенглаш тили (W3C). XML техник ҳужжатларида XML -ҳужжатлари ҳамда XML -процессорлари (XML-ҳужжатларини ўқувчи ҳамда уларнинг мазмунидан фойдаланиш имконини берувчи дастурлар)нинг ишлаши ҳақида тушунтириб ўтилади.
Портал оператори - Cайтни юритишга масъул бўлган, шунингдек сайтдаги маълумотларга ишлов берадиган юридик шахс Очиқ маълумотларни тақдим этувчи – Сайтда жойлаштириш учун Сайт операторига очиқ маълумотларни тақдим этувчи давлат органи;
Фойдаланувчи – Сайтда рўйхатдан ўтган ҳолда Сайтдаги очиқ маълумотлардан фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс.