Сайтдаги очиқ маълумотлар тўпламлари сони : 467

Маълумотлардан фойдаланиш шартлари

Фойдаланувчи ушбу Cайтда жойлаштирилган очиқ Маълумотлардан фойдалана бошлаши билан Маълумотлардан фойдаланиш шартларига ўз розилигини билдирган ҳисобланади.

Фойдаланувчи очиқ Маълумотлардан эркин, муддатсиз, текинга ва ҳудудий чекловларсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, у очиқ маълумотларни кўпайтириш, нашр этиш, тарқатиш, кўринишига ўзгартириш киритиш ва уларни бошқа маълумотлар билан бирлаштириш, очиқ Маълумотлардан тижорат мақсадида фойдаланиш, дастурий маҳсулотлар ва иловалар яратиш учун фойдаланиш (шу жумладан такроран) ҳуқуқига эга.

Очиқ Маълумотлардан фойдаланганда қуйидаги шартларга амал қилиниши шарт:

очиқ Маълумотлардан фақат қонуний мақсадлар учун фойдаланиш;

очиқ Маълумотлардан фойдаланишда уларни бузиб талқин этмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш;

очиқ Маълумотлардан фойдаланишда ахборот манбаига ҳавола бериш.

Фойдаланувчи томонидан Маълумотлардан фойдаланиш шартларига риоя этилмаган ҳолатларда фойдаланувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жавобгар ҳисобланади. Сайт, ташқи ахборот ресурсларида жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва долзарблигига, уларнинг таркибидаги маълумотларни янгилаш даврийлигига жавоб бермайди.

Ҳаволалар билан ишлаш шартлари:

Биз Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот  хизмати маълумотлар сайтида жойлаштирилган маълумотларга ҳаволалар қўйилишига қарши эмасмиз, бу ҳақида олдиндан рухсат сўраш ҳам талаб этилмайди. Шунга қарамай Сайтда жойлаштирилаётган ҳар қандай ҳаволалар тўғрисида бизни огоҳлантириб қўйишингизни (қайта алоқа воситалари ёрдамида) илтимос қиламиз. Сайтдан бошқа сайтларда “фрейм" сифатида фойдаланиш рухсат этилмайди. Портал фойдаланувчининг браузерида алоҳида саҳифада тўлиқ ва мустақил кўринишда очилиши лозим.

Бошқа веб-сайтларга ҳаволалар:

Сайт бўлимларида давлат органларининг веб-сайт ва порталларига олиб ўтувчи ҳаволаларни топишингиз мумкин. Ушбу ҳаволалар фақатгина маълумот характерига эга бўлиб, сизнинг фойдаланувчи сифатида тажрибангизни ошириш мақсадида тақдим этилган. Тошкент вилояти очиқ маълумотлар сайти ушбу веб-сайтларда жойлаштирилган маълумотларнинг мазмуни, даврийлигига, қулайлиги, ишончлилиги, веб-сайтлардаги хавфсизлик чоралари юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олмайди ва уларда келтириб ўтилган фикр мулоҳазалар юзасидан бетарафликни сақлаб қолади. Биз ушбу ҳаволалар доимий равишда ишлаб туришига ва улар боғлаган саҳифалар мавжудлигига кафиллик бера олмаймиз.

Шахсий маълумотлар дахлсизлиги:

Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларининг дахлсизлиги биз учун жуда муҳим. Умуман олганда, ҳар қандай шахс Сайтга шахсий маълумотларини ошкор этмаган ҳолда кириши мумкин.

Биз қуйидаги маълумотларни статистик кўрсаткичларни аниқлаш мақсадида тўплаймиз ва сақлаймиз:

фойдаланувчилар Сайтга кириш учун фойдаланган интернет домен провайдери ва ИП-манзили;

Сайтга кириш учун фойдаланувчи томонидан ишлатилган браузер ва операцион тизим тури;

Сайтга кириш муддатлари;

фойдаланувчи кўриб чиққан саҳифалар ва ҳаволалар;

агар фойдаланувчи Сайтга бошқа сайтлар орқали кирган бўлса, ўша сайтларнинг ҳаволаларини кўрсатган уларнинг манзиллари.

Биз ушбу манзиллардан фойдаланувчининг шахсини аниқлаш мақсадида фойдаланмаймиз, Сайтга қилинган ҳуружлар бундан мустасно.

 

 

 

 

Нашр этиш   Ўқилди: 1887