Сайтдаги очиқ маълумотлар тўпламлари сони : 467

Юклаб олинган очиқ маълумотлар сони 1 миллиондан ошди

06.09.2017

Жорий йилнинг 15 август куни Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали «data.gov.uz» орқали юклаб олинган очиқ маълумотлар сони 1 миллиондан ошди.

2015 йил 7 август кунидан ишга туширилган Очиқ маълумотлар портали «data.gov.uz» орқали бир қанча дастурчилар ўзларини дастур ва мобил иловаларини вазирлик ва идоралар томонидан жойлаштириб келинаётган очиқ маълумотларга таянган ҳолда ишлаб чиқмоқдалар.

125 та вазирлик ва идоралардан тақдим этиб келинаётган очиқ маълумотларини энг кўп юкланганлиги бўйича 10 тасини рейтинги:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 223 та очиқ маълумотлари – 83671 маротаба юкланган;

2. Тошкент вилояти ҳокимлигининг 326 та очиқ маълумотлари – 79410 маротаба юкланган;

3. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 113 та очиқ маълумотлари – 61252 маротаба юкланган;

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 231 та очиқ маълумотлари – 47249 маротаба юкланган;

5. Сирдарё вилояти ҳокимлигининг 151 та очиқ маълумотлари – 44423 маротаба юкланган;

6. Жиззах вилояти ҳокимлигининг 185 та очиқ маълумотлари – 42144 маротаба юкланган;

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 18 та очиқ маълумотлари – 40793 маротаба юкланган;

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 102 та очиқ маълумотлари – 36067 маротаба юкланган;

9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 97 та очиқ маълумотлари – 33905 маротаба юкланган;

10. Наманган вилояти ҳокимлигининг 94 та очиқ маълумотлари – 16412 маротаба юкланган.


Нашр этиш   Ўқилди: 3856